Социальная ответственность

“Энергетиклар сиҳатгоҳи” – янги масканнинг замонавий имкониятлари
 
Бугунги кунда мамлакатимизда кўплаб янги санаторий, курорт ва пансионатлар фаолия­ти йўлга қўйилмоқда. Барча даволаниш ва дам олиш масканлари ўз мижозларига мароқли дам олиш, соғлом турмуш тарзини яхшилаш, инсоннинг жисмоний ва маънавий ҳолатини соғломлаштириш учун зарур шарт-шароитларига эга.
Турли корхоналар ўз тармоғида ишлаб келаётган ишчи-ходимларнинг мароқли дам олишини ташкил этиш ва уларнинг соғломлаштирилишини таъминлаш мақсадида дам олиш масканлари, санаторийлар фаолиятини йўлга қўйиб келмоқдалар. 
Шундай санаторийлардан бири – “Ўзбекгид­роэнерго” акциядорлик жамиятига қарашли “Энергетиклар сиҳатгоҳи” – гидроэнергетика тизимида фаолият кўрсатаётган соҳа ходимлари учун мўлжалланган сиҳатгоҳ ҳисобланади. “Энергетиклар сиҳатгоҳи”нинг қурилиши ўтган асрнинг 60-йилларида бошланиб, 70-йилларда фойдаланиш учун топширилган ҳамда “Қодирия” ГЭСлар каскади таркибида фаолият юритган. 
Сиҳатгоҳ Тошкент шаҳридан 16 км узоқликда Тошкент вилоятининг Қибрай тумани “Оққовоқ ота” ҚФЙ “Дархон” маҳалласида жойлашган. 
Мазкур сиҳатгоҳни тўлиқ замонавий кўринишга келтириш мақсадида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан ўтган 2018 йилда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди. 
Таъкидлаш жоизки, Жамиятнинг моҳир қурувчилари томонидан қисқа фурсатда “Энергетиклар сиҳатгоҳи” янги қиёфада қад ростлади. Сиҳатгоҳ бир вақтнинг ўзида 200 нафарга яқин дам олувчиларга хизмат кўрсатади. Хусусан, унда барча шароитлари мавжуд бўлган 1, 2, 3, 4 ўринли хоналар ярим люкс ва люкс даражасида, коттежлар люкс даражасида ташкил этилган. 
Санаторий неврология, кардиология, стоматология, урология, гаст­ро­энтрология каби касалликларни даволашга ихтисослаштирилган соғломлаштириш маскани ҳисобланади. Хусусан, сиҳатгоҳга сўнгги русумдаги замонавий диагностика ускуналари олиб келинди. Сиҳатгоҳда соғломлаштириш масалаларига устувор аҳамият қаратилади. Дам олиш маскани юқори малакали ходимлар билан таъминланган. 
Ушбу масканда дам олувчилар учун маънавият­маърифат маркази, кутубхона, кино заллари, мусиқали фаввора, рақс майдони, фитнес заллари, спорт майдончалари, очиқ сузиш ҳавзаси ҳамда йиғилиш ва анжуманлар учун конференция заллари мавжуд.
Сиҳатгоҳдаги барча хоналар замонавий таъмирланиб, керакли жиҳозлар билан таъминланган. Wi-Fi интернет зоналари ташкил этилган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “Энергетиклар сиҳатгоҳи” жамият ва тизим ташкилотларида фаолият юритаётган ишчи-хизматчиларни тиббий кўрикдан ўтказиб, уларнинг саломатликларини мунтазам равишда назорат қилиб боради. 
Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек, “Оддий одамлар бугунги кунда бўлаётган ўзгаришларни сезиши керак. Улар эртага эмас, бугун яхши яшашни истайди. Уларга бугун яхши шароит яратиб беришимиз керак”. Бунинг негизида битта асосий мақсад – “халқни рози қилиш”, ишчи-хизматчиларнинг турмуш фаровонлигини ошириш, соҳа ходимларини даволаниши ва дам олиш вақтини мазмунли ташкил этиш ётади

More Text Information...

“Энергетиклар сиҳатгоҳи” – янги масканнинг замонавий имкониятлари ( download )