МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ, МЕЪЁРИЙ ВА УСЛУБИЙ ЖИҲАТЛАРИ

2018-11-29 09:29:58
“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятида навбатдаги ўқув-семинари ташкил этилди.
Ўқув-семинарини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, тизим корхоналарида фаолият олиб бораётган иқтисодчи ва бухгалтерларнинг корхона молиявий-хўжалик фаолиятига оид ҳисоботлар топшириш, смета харажатларини шакллантириш ва бошқа масалалар бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, амалиётда учрайдиган бир қатор камчиликлар, муаммоли вазиятлар ҳақида батафсил маълумот олиш, шунингдек, мутахассисларнинг таклиф ва мулоҳазаларини эшитишдан иборат.
Ўтказилган ўқув-семинари жамиятнинг Иқтисодий таҳлил ва режалаштириш бошқармаси, ГЭСларни эксплуатация қилиш бошқрамаси, пул оқимларини назорат қилиш бўлими ҳамда жамият бухгалтерияси томонидан ташкиллаштирилди.
 Мазкур ўқув-семинарида жамият таркибидаги тизим ташкилотларида  фаолият олиб бораётган иқтисодчи ва бухгалтерларга иқтисодий соҳада амалга оширилаётган янгиликлар ҳамда молиявий-хўжалик фаолиятини юритишдаги янгиликлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Семинар қизғин савол-жавобларга бой, мавзуга оид слайдлар асосида мунозарали тарзда бўлиб ўтди. Бу каби ўқув-семинарларини мунтазам ўтказилиши иштирокчиларда янги билим ва кўникмалар шакллантириш бўлиш билан бирга, тажриба алмашиш учун ҳам жуда катта имкониятлар бермоқда. 
Манба: Матбуот хизмати.