ИЖРО ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ МЕҲНАТ УНУМДОРЛИГИНИНГ АСОСИ

2018-11-13 09:57:09
“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан тизим корхоналарида назорат, девонхона, ахборот коммуникация технологиялари ва идоровий архив бўйича фаолият олиб бораётган  масъул ходимлар учун навбатдаги ўқув-семинари ташкил этилди.
Жамиятнинг Назорат, девонхона ва ахборот коммуникация технологияларини жорий қилиш бўлимлари томонидан тизимдаги корхонларнинг кадрлар билан ишлашга масъул ходимлари  иштирокида “Ижро интизомини мустаҳкамлаш мехнат унумдорлигининг асоси” мавзусида амалий ўқув-семинари ўтказилди.
Ўқув-семинарини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, тизим корхоналарида ҳужжатлар билан ишлаш, иш юритиш, ижро назорати, архив иши ҳамда ахборот коммуникация технологиялар соҳаларида  фаолият олиб бораётган масъул ходимларнинг соҳага оид билим ва кўникмаларини ошириш, амалиётда учрайдиган бир қатор мауммоли вазиятларга оид батафсил маълумот олиш, шунингдек ўзаро тажриба алмашиш ҳамда ходимларнинг масъулиятини оширишдан иборат.
Семинарни жамият бошқаруви раиси ўринбосари Фозил Махмудов кириш сўзи билан очиб бериб, соҳага оид қонун, қарор, фармойишларнинг ижроси юзасидан жамият томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди.  
Семинарда  жамият девонхона бўлими бошлиғи Абдуваҳоб Абдумаликов томонидан “Амалдаги норматив ҳужжатлар асосида ҳужажатлар билан ишлаш, иш юритиш, ҳужжатлар назоратини олиб бориш ва мурожаатлар билан ишлаш борасида жамият таасаруфидаги корхоналарида тизимли иш ташкил этишни амалга ошириш” тўғрисидаги маъруза-тақдимоти тингланди.
Шундан сўнг, жамият “Unicon” ДУК жорий этиш ва техник қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Шахзод Собировнинг ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш юзасидан олиб борилаётган ишлар ва 2019 йилда режалаштирилаётган лойиҳалар ҳамда  «Ijro.gov.uz»  тизимида ишлаш ва тизимда ишлашни янада мустаҳкамлаш борасида жамият ва жамият тизим ташкилотларига тизимни ишлаш тартиби ва тизимдан тўлақонли фойдаланиш борасидаги амалий тақдимот маърузаси иштирокчиларга тақдим этилди.
Семинар доирасида идоравий архив иши ҳамда Республикада архив ишига оид ишлаб чиқилган қонун ва қарорлар асосида иш юритилишини ташкил этиш ҳамда ҳужжатлар йиғма жилдлари номенклатурасини шакллантиришда амалга оширилаётган ишлар, жойлардаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари тўғрисида Марказий давлат архиви ходими Гулрух Қосимова томонидан семинар иштирокчиларига  тушинча ва кўрсатмалар бериб ўтилди.
Жамият томонидан ҳар йили ўтказиб келинаётган  мазкур ўқув-семинарларини ташкил этишдан асосий мақсади, ходимларда янги билим ва кўникмаларни шакллантиришдан иборат.
Семинар қизғин савол-жавобларга бой, мунозарали тарзда бўлиб ўтди.
 
Манба: матбуот хизмати