Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллик байрами

2018-09-03 14:03:54

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раиси Абдуғани Сангиновнинг Ўзбекистон Республикаси давлат
 мустақиллигининг 27 йиллик байрамини муносабати билан ходимлар ва барча тизим ташкилотларига байрам табриги

 

Азиз ҳамкасбларим сизларни кириб келаётган мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан чин юракдан табриклайман.

“Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилаётган бугунги байрам барчасидан ўзгача ва жозибадор! Мана ўзингиз бир назар солинг қисқа вақт ичида иқтисодий соҳа дейсизми, ижтимоий-сиёсий соҳа дейсизми барча соҳаларда тубдан ислоҳотлар олиб борилмоқда, бунинг натижасини “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила тадбиркор”, “Ёшлар - келажагимиз” ва шу каби бошқа кўплаб жабҳаларда кўриш мумкин.

Шу фурсатдан фойдаланиб, мамлакатимизнинг мустақил тараққиёти ибтидоси бўлмиш истиқлол хусусида тўхталиб ўтсам.

Бундан 27 йил муқаддам Ўзбекистон Республикаси мустақил ва суверен давлат сифатида дунё харитасидан муносиб ўрин эгаллади. Юртимизнинг кўп йиллик тарихида янги давр - эркинлик ва озодлик, миллий тикланиш ва тараққиёт даври бошланди.

Агар истиқлол йилларида босиб ўтган машаққатли ва шарафли йўлимизни сарҳисоб қилсак, тарихан қисқа даврда ўз тақдиримизни ўзимиз ҳал этиш, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаш, миллий давлатчилигимизни, азалий қадрият ва урф-одатларимизни, муқаддас динимизни тиклаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таьминлаш борасида улкан ютуқ ва марраларни қўлга киритганимизни фахр билан тилга олсак бўлади.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги ПФ-5044-сон Фармони билан мамлакатимизнинг гидроэнергетика ресурсларини бошқаришнинг ягона тизимини шакллантириш, гидроэнергетикани ривожлантиришга изчил равишда хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, шу асосда республикада электр энергияга бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилишини таъминлаш мақсадида 36 та ГЭСларни ўз ичига олган “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги
“2017-2021 йилларда гидроэнергетикани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлари Дастури тўғрисида”ги ПҚ-2947 сонли қарорига мувофиқ 2017-2018 йилларда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан 33 та инвестицион лойиҳалар бўйича ишларни бошлаш кўзда тутилган. Шундан:

18 та инвестицион лойиҳа бўйича умумий дастлабки қиймати
2,04 млрд.долларга тенг янги ГЭС қурилиши; 

15 та инвестицион лойиҳа мавжуд ГЭСларда жами дастлабки қиймати 0,6 млрд. долларга тенг бўлган модернизация ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Шу билан бир қаторда, 25 та лойиҳа бўйича ишлар бошланган, шундан:

«Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг ўз маблағлари ҳисобига 14 та лойиҳа бўйича қурилиш монтаж ишлари олиб борилмоқда;

11 та лойиҳа бўйича лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда (6 та лойиҳа янги ГЭС қурилиши ва 5 та лойиҳа мавжуд ГЭСларни модернизация қилиш).

Жаҳон миқёсида рақобат шиддат билан кучайиб бораётган бугунги кескин давр барчадан янгича ишлаш ва фикрлашни, юқори даражадаги сафарбарликни талаб этмоқда.

Ҳурматли ходимлар, мамлакатимизнинг келгуси истиқболи йўлида ҳормай-толмай сидқидилдан хизмат қилишингизда Сизларга муваффақият тилайман, барчангизга тинчлик-омонлик, бахту саодат, хонадонларингизга, эл-юртимизга файзу барака тилайман.

Барча эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи қўлласин, ўзи мададкор бўлсин!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин! 

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!