Жамиятининг 2017 йил якунлари фаолияти тўғрисида

2018-01-11 20:12:46

“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятининг 2017 йил якунлари ва 2018 йилда амалга ошириладиган устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.

ТАНҚИДИЙ ТАҲЛИЛ, ҚАТЪИЙ ТАРТИБ-ИНТИЗОМ ВА ШАХСИЙ ЖАВОБГАРЛИК – ҲАР БИР РАҲБАР ФАОЛИЯТИНИНГ КУНДАЛИК ҚОИДАСИ БЎЛИШИ КЕРАК

           Мазкур йиғилишда жамиятнинг 2017 йилда тизимда олиб борган фаолияти таҳлил этилди. Мажлис ишида жамият тизимидаги барча корхоналар раҳбарлари, қурувчилар ва ходимлар иштирок этди.

           Таҳлилий руҳда ўтказилган йиғилишни “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов олиб борди ва маъруза қилди.

        Ҳар бир соҳа қатори гидроэнергетика соҳасидаги бунёдкорлик ишлари ҳамда эришилаётган натижалар, мамлакатимизда гидроэнергетика соҳасида изчил ислоҳотларни амалга ошириш, йирик, ўрта ва микро гидроэлекторстанцияларни лойиҳалаштириш, янги гидроэлекростанциялар қуриш ва ишлаб турганларини модернизация қилиш бўйича бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

    Президентимиз Ш.М.Мирзиёвнинг Тошкент вилоятига ташрифи доирасида ва Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида гидроэнергетика соҳасига билдирган ишончи ва 2 та объектни муддатидан олдин ишга тушириш бўйича билдирган фикрлари ҳамда Чирчиқ шаҳрига ташрифи давомида “Пскем” ГЭСида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишиш давомида соҳа ходимлари зиммасига қўйган вазифалари бунинг яққол мисолдир.

    Хусусан, муҳтарам Президентимизнинг 22 декабрь Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаларида таъкидланган устувор вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтилди. Мурожаатномада келтирилган вазифалар 2018 йилда масъулият ва бурчларимиз дастуриламал бўлиши кераклиги таъкидланди.  Давлат Дастури ва ҳукуматнинг чора-тадбирлар режалари ва “йўл хариталари” лойиҳалари ишлаб чиқилаётгани ва Дастурнинг ижроси юзасидан қаътий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш лозимлиги айтиб ўтилди.

        Бундан кўзланган асосий мақсад, одамларнинг розилиги, яхши ҳаёт кечиришлари асосий мақсад этиб белгиланган. Янги 2018 йилни Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб ном берилиши ҳам бежиз эмас.

        2018 йилга белгиланган устувор вазифалардан олдин, жамиятнинг ўтган йилдаги иш натижалари, эришган ютуқлар, ҳамда йўл қўйган хато-камчиликлар, уларни бартараф этиш чораларини, йўл-йўриқларини ишлаб чиқиш лозимлиги алоҳида эътироф этилди.

       Жамиятнинг 2017 йилда соҳа ва йўналишлар бўйича амалга оширилган натижалари тўғрисида тўлиқ маълумот берилди. Унга кўра Эксплуатация ва ишлаб чиқариш соҳасида: Ҳозирги вақтда сув режими бўйича 42 та гидроагрегат ва 1 та шамол энергоқурилмаси ишлаб турганлиги, 39 таси заҳирада, 14 таси режа асосида жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани айтиб ўтилди. Шундан, асосий ишлаб чиқариш ускуналарнинг ўрнатилган қуввати 1854,4 МВт, 95 та гидрогенераторлар ва
1 та шамол энергоқурилмасидан иборат, электр энергиясининг ўртача йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 6849,5 млн. кВт соатга тенг бўлган гидроэлектростанциялари томонидан 2017 йилда 6565,7 млн.кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқариш режаси кўрсаткичи7929,9 млн.кВт.соатга ёки 120,8 фоизга бажарилди, натижада белгилаган режага нисбатан
1364,2 млн.кВт.соат кўп электр энергия истеъмолга етказилди.

2017 йилнинг 19 майидан 31 декабрига қадарэса режадаги
4741,9 млн. кВт соат ўрнига 5424,8 млн. кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилди ва шу давр режа кўрсаткичи 114,4 % га бажарилган.

       Ўрта Чирчиқ ГЭСлар каскадининг ГЭС-28 да (Ғазалкент ГЭС) капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб,  40 МВт ўрнатилган қувват билан 1 та гидроагрегат ишга туширилди.

      15 йилдан буён таъмирланмаган каскадларнинг маъмурий ва ГЭС бинолари лойиҳага мувофиқ қайта таъмирланиб, катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди, яъни  “Қуйи Бўзсув” ГЭСлар каскади (ГЭС-14, 18, 19, 23, 22), “Қодирия” ГЭСлар каскади (ГЭС-15, 11, 12), “Чирчиқ” ГЭСлар каскади (Бош узел, ГЭС-8), “Фарҳод” ГЭС, “Ўрта Чирчиқ” ГЭСлар каскади (ГЭС-6,27,28), “Тошкент” (ГЭС-4,9), “Самарқанд” ГЭСлар каскади (ГЭС-2Б, ГЭС-3Б) ва“Шаҳрихон” ГЭСлар каскади (ГЭС-5А, 6А)лар шулар жумласидандир.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 22-23 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида белгиланган топшириққа кўра 1978 йилда консервация қилиниб фаолият кўрсатмай келаётган “Кудаш” ГЭС қайта таъмирланди. ГЭСнинг бош схемаси ишлаб чиқилиб “Ўзбекэнерго” АЖ билан келишилди ва 1-гидроагрегати 2,5 МВт қувват билан ишга туширилди.

     Мазкур ГЭСда 2017 йил 31 декабрь ҳолатига ишлаб чиқарилган электр энергия режадаги 1,0 млн. кВт соат ўрнига  1,250 млн. кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилди ва режа кўрсаткичи 125 % га бажарилди.

   Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПФ-1442-сонли қарорини бажариш мақсадида “Тошкент  вилоятида 750 кВт қувватга эга тажрибали шамол энерго-қурилмасини қуриш” инвестициявий лойиҳаси амалга оширилди. Ҳозирги даврда шамол энергоқурилмаси ишлаб турибди ва ишлаб чиқарилган электр энергияси “Чимён” подстанцияси орқали тармоққа узатилаётгани алоҳида қайд этилди.  

     Мазкур қурилма ёрдамида 2017 йил 31 декабрь ҳолатига 0,212 млн. кВт.соат электр энергия ишлаб чиқарилди.

     “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг гидротехник иншоотларни марказлаштирилган  ҳолда текшириб чиқиш ва техник ҳолатини баҳолаш мақсадидаги 2017 йил 26 сентябрдаги 41-сонли буйруғига асосан “Қуйи Бўзсув ГЭСлар каскади” УК, “Чирчиқ ГЭСлар каскади” УК, “Фарҳод ГЭС” УК кўрикдан ўтказилиб, далолатнома расмийлаштирилган.

       2018 йилда гидроэлектростанцияларида 7026,4 млн.кВт.с электр энергия ишлаб чиқариш режалаштирилган, реализациядан тушум 1219,4 млрд.сўмни ташкил этади.2018 йил 1 кварталда 1200,8 млн.кВт.с электр энергия ишлаб чиқариш ва реализациядан тушум 208,4 млрд.сўмни ташкил этилиши кутилмоқда.

      Капитал қурилиш ва монтаж, таъмирлаш ишлари бўйича  2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 декабрдаги ПҚ-2697 сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги ва 2017 йил 2 майдаги ПҚ-2947 сонли “2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги шунингдек ҳукуматнинг бошқа қарорларига мувофиқ иш олиб борилди. Натижада, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ташкил топгандан буён ҳозирги кунга келиб тизим қурилиш объектлари бўйича 188,8 млрд.сум (31,99 млн.долл) ўзлаштирилди.

       Жумладан: 160,0 млрд.сўмлик қурилиш монтаж ишлари бажарилди, 13,8 млрд.сўмлик ускуналар харид қилинди ва қурилишга доир
15,0 млрд.сўмлик бошқа харажатлар амалга оширилди.

    Шу билан бир қаторда 2017 йилда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ маъмурий биносини ва “Сувсаноатмаш” АЖ корхонасини таъмирлаш ишлари буйича 8,8 млрд.сўм ўзлаштирилди.

     Қолган 175,95 млрд. сўмлик қурилиш монтаж ишлари ҳажми бўйича ҳукумат томонидан йиллик режа белгиланмаган ПҚ-2947 сонли қарор асосидаги 11 та қўшимча объектлар ва ҳукуматнинг бошқа қарорлари асосидаги қурилишларда амалга оширилди.

     2018 йилда эса тизим корхоналари томонидан 1 трлн. 272,8 млрд.сўм (158,11 млн.долл)ёки ўтган йилга нисбатан ҳажми 674,1 % ($-495%) кўп бўлган 16 та йирик инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

        Жумладан, бу ишлардан 720,9 млрд.сўмлиги (89,55 млн.$) 56,6% ўз маблағларимизва 551,9 млрд.сўмлик (68,56 млн.$) 43,3% чет эл кредитлари ташкил қилади.

       Бундан ташқари, иқтисодий ҳаётимизда муҳим ўрин тутадиган, жаҳоннинг энг баланд тўғонли сув омборлари қаторига кирувчи - “Тўпаланг” сув омборини қуриш ишларини якунлаётганлиги, Марказий Осиёдаги энг узун тўғонли - “Сардоба” сув омборида амалга оширилган ишлар, “Қуйи-Бўзсув” ГЭСлар каскадининг (ГЭС-14) бош сув тақсимлагич тармоғининг юза сув ташлагичида 9 906,7 млн. сўм маблағ эвазига модернизация ишлари амалга оширилди.

    Инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш соҳасида:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил  23 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси 2017 йил Инвестицион дастури хақида”ги ПҚ-2697-сонли қарорига мувофиқ жамият бўйича 32,0 млн.долл ўзлаштирилди.

Шу билан бирга, жорий йилда 12 инвестицион лойиҳа амалга оширилиши бошлаб юборилган.

Мазкур лойиҳалардан:

- 10 таси Хитой Ҳукумати кредити ҳисобига;

(Туябўғиз сув омбори қошида кичик ГЭС, Катта Фарғона каналида кичик ГЭСлар каскади,  Охангарон дарёсида Камчик кичик ГЭС; Туполанг дарёсида Зарчоб кичик ГЭСлар каскади, Чирчиқ дарёсида Камолот кичик ГЭС  ва Пскем дарёсида Пскем ГЭС қурилиши, Қуйи-Бозсув ГЭС каскадини (ГЭС-14), Кодирия ГЭС каскадини (ГЭС-3), Шахрихон ГЭС каскадини (ЮФК-2), Тошкент ГЭС каскадини (ГЭС-9) модернизация қилиш)

- 1 таси “Фарход ГЭСини модернизация қилиш” лойиҳаси ВЭБ Россия банки ҳисобига;

- 1 таси “Шаҳрихон ГЭСини модернизация қилиш (ЮФК-1)” лойихаси Жаҳон банки (МАР) ҳисобига молиялаштирилиши кўзда тутилган.

       Қиймати 149,35 млн.долл. бўлган “Туябўғиз сув омбори қошида кичик ГЭС, Катта Фарғона каналида кичик ГЭСлар каскади,  Охангарон дарёсида Камчик кичик ГЭС, Туполанг дарёсида Зарчоб кичик ГЭСлар каскади қурилиши” лойихаси бўйича Президентимизнинг 2017 йил17 октябрдаги ПҚ-3335-сонли қарори қабул қилинди. Жорий йилнинг30 ноябр куни Туронбанк хамда Хитой Эксимбанки ўртасида лойиха доирасида четдан келтириладиган жиҳозларни молиялаштириш учун 58,5 млн. долларлик заём келишуви имзоланган. 

Қиймати 77,4 млн.долл. бўлган “Қуйи-Бозсув ГЭС каскадини (ГЭС-14), Шахрихон ГЭС каскадини (ЮФК-2), Тошкент ГЭС каскадини (ГЭС-9) модернизация қилиш” ва қиймати 50,2 млн.долл. бўлган “Чирчиқ дарёсида Камолот кичик ГЭС қурилиши, Кодирия ГЭС каскадини (ГЭС-3) модернизация қилиш” лойиҳалари бўйича Техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқилиб, экспертиза органларидан ўтказилди ва жорий йилнинг 11 декабр куни Техник-иқтисодий асосларни тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Қиймати 81,1 млн.долл.бўлган “Фарҳод ГЭСини модернизация қилиш” лойиҳаси ВЭБ Россия банки ҳисобига молиялаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, Россиянинг ПАО “Силовые машины” билан шартнома тузиш учун бевосита (тўғридан-тўғри) музокаралар олиб борилиб, жорий йилнинг
12 декабрида 69,7 млн. долларлик шартнома имзоланди. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари “Ўзинжиниринг” РЛИга экспертиза ўтказилиб, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давархитектқурилиш қўмитаси ва Миллий банкга экспертиза учун киритилган.

Қиймати 6,5 млн. долл. бўлган “Шаҳрихон ГЭС каскадини модернизация қилиш (ЮФК-1)” лойихаси Жаҳон банкининг (МАР) кредит маблағлари ҳисобига амалга оширилмоқда ва
тендер савдолари ўтказилиб, ғолиб компания аниқланди ва бугунги кунда ғолиб компания билан шартнома тузиш музокаралари олиб борилмоқда.

Яна бир йирик, қиймати 450,0 млн.долл. бўлган стратегик ахамиятга эга лойихамиз, бу “Пскем дарёсида Пскем ГЭС қурилиши” лойиҳаси бўлиб, ушбу лойиҳа бўйича геология ва дастлабки қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Бугунги кунда ушбу лойиҳа бўйича Техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқилмоқда.

“Зомин сув омбори қошида микроГЭС” ва “Зомин сув омборидан чиқувчи каналда микроГЭС” қуриш лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида, 2017 йил 23 сентябрда Хитойнинг  “Донг Фанг Интернешнл Корпорейшн” корпорацияси билан умумий қуввати 570 кВт бўлган
4 комплект гидроагрегат сотиб олишга шартнома имзоланган. Шартноманинг умумий қиймати 312 минг АҚШ доларини ташкил этади. Шартнома ўрнатилган тартибда Давлат инвестиция қўмитасидан экспертизадан ўтказилган.

Бажарилиши 2018 йилга мўлжалланган 3 та лойиҳалар яъни, Еттикечув №1, Еттикечув №2 ва Зомин лойиҳаларини амалга ошириш учун умумий қиймати 2,1 млн. доллар ва қуввати 1,5 МВт бўлган 6 та гидроагрегатларни харид қилиш учун Хитойнинг “Донг Фанг Интернешнл Корпорейшн” корпорацияси билан шартнома тузиш музокоралар олиб борилмоқда.

“Усмони каналида микроГЭС қуриш” ва “Чортоқ шаҳрида микроГЭС қуриш” лойиҳалари бўйича Россиянинг “МНТО ИНСЭТ” ёпиқ акциядорлик жамияти билан умумий қиймати 363 289 доллар бўлган ва умумий қиймати 300 кВт бўлган 2 та микроГЭС лойиҳасига 2017 йилнинг 9 декабр санасида шартнома имзоланган. Шартнома ўрнатилган тартибда Давлат инвестиция қўмитасидан экспертизадан ўтказилган.

Бу йўналишда ҳам 2018 йил Инвестиция дастури бўйича
144,6 млн.долл. маблағ ўзлаштирилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 76,0 млн.долл. жамиятнинг ўз маблағлари хисобига ва
68,6 млн.долл. чет эл инвестициялари ҳисобига ўзлаштирилиши кўзда тутилган.

Шу билан бирга, ускуналарни етказиб бериш муддатларини қисқартириш ва қурилиш ишларини жадалаштириш ҳисобига
2018 йил декабрда, яъни муддатдан 1 йил аввал қуввати
23,4 МВт бўлган 2та янги ГЭС (Туябўғиз сув омбори қошида кичик ГЭС, Катта Фарғона каналида кичик ГЭСлар каскади)
 ишга туширилиши режалаштирилган ва қўшимча 111,2 млн.кВт.соат элетроэнергия ишлаб чиқарилиши таъминланиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, 2018 йилда яна 6та (“Чирчиқ ГЭС каскадини
(ГЭС-10), “Самарқанд” ГЭС каскадини (ГЭС-2Б), “Тошкент” ГЭС каскадини (ГЭС-1) модернизация қилиш” ва “Сардоба сув омбори қошида кичик ГЭС, Даргом каналининг 135+50 Пикетида кичик ГЭС, “Даргом” каналида “Шаудар” кичик ГЭС қурилиши”) янги лойиҳаларни бошлаш режалаштирилган ва бугунги кунда ТИАлар ишлаб чиқиш ишлари якунланмоқда. 2018 йилда ушбу лойиҳалар бўйича ТИАларни экспертизадан ўтказиб, Ҳукумат қарорлари билан тасдиқлатиб, лойиҳаларни амалга оширишни бошлаш режалаштирилган.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш: 2017 йилда жамият тизимидаги саноат корхоналари томонидан 34,2 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати  197,0 фоизни ташкил этди.

Ҳисобот даврида 1068,5 млн.сўмлик конденсатор ускунаси,
220 млн.сўмлик затворлар, 918,4 млн.сўмлик ностандарт асбоб-ускуналар, 20,1 млн.сўмлик ўрта ва микро ГЭСларда таъмирлаш ишлари, 350 дона электродвигателлар ишлаб чиқарилди.

Маҳаллийлаштириш Дастури доирасида 45 дона турли қувватдаги электродвигателлар, 94 дона КРМ конденсатор ускуналари ишлаб чиқарилиб – умумий қиймати 3896,9 млн.сўмни ташкил қилмоқда.

Дастур доирасида жами 15 та янги иш ўринлари яратилди. “Тошкентэлектродвигатель” ҚК МЧЖ томонидан 2017 йил январ-декабрь ойларида маҳаллийлаштириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш ҳисобига 2645,5 минг АҚШ долларлик импорт ҳажми камайтирилиб, белгиланган прогноз кўрсаткичлари 100 фоизга бажарилди.

Кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасида: Ижро аппаратида мавжуд 58 та асосий ходимлар штат бирликларининг 54 таси рақобат асосида тўлдирилди. 2017 йилда янги корхоналар, хизмат кўрсатиш тузилмаларини ишга тушириш, ҳисобидан 250 тага яқин янги иш ўринлари ташкил этилди. Ўз-ўзидан аёнки, қўшимча иш ўринларини яратишни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйилганлиги, бу масалага нафақат сон, балки мутахассисларнинг интеллекти, тажрибаси, билим салоҳияти, уддабуронлиги, қисқаси сифат жиҳатидан ҳам алоҳида аҳамият бериш лозимлиги таъкидланди. 

Ишлаб чиқариш ва қурилиш-пудрат корхоналар учун ишчи-ходимларинг замонавий авлодини яратиш устида жиддий ишлаш зарур. Шу мақсадда қурилиш соҳасини йилгача инновацион ривожлантириш Давлат дастури асосида хориж тажрибасини пухта ўрганган ҳолда малакали мутахассисларни жалб этиш, ўз мутахассисларимизни чет мамлакатларда малака ошириши учун барча зарур шароитларни яратиш борасида ҳам қатор таклифлар билдирилди. Бу борада энергия ишлаб чиқарувчи корхоналари ходимларини малакасини ошириш мақсадида Россия Федерациясининг “Русгидро” компанияси (15) ва Хитой давлатида (30) жами 45 нафар малака оширганлиги каби амалиётни қўллаган ҳолда дунёда ўз брендига эга бўлган йирик халқаро қурилиш корхоналарига сафарлар уюштириш тўғрисида тавсиялар берилди.

Таъбир жоизки, “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖнинг “Ўқувэнергоқурилиш” нодавлат таълим муассасасини тизим қурилиш-пудрат корхоналари учун ўрта махсус маълумотли мутахассисларни етказиб берадиган, шунингдек қайта тайёрлайдиган, касбий билим ва салоҳиятларини доимий равишда ошириб борадиган тўлиқ илмий ва техник жиҳатдан замонавий технолигиялар билан қуролланган ўқув даргоҳига айлантириш даркор.

“Гидропроект” АЖ фаолиятини тубдан ўзгартириш, молиявий соғломлаштириш, лойиҳалаштиришда эски қолиплардан воз кечиб, инновацион ёндашувларни жорий этиш, интеллектуал салоҳиятини қайтадан кўриб чиқиш фаолиятини талаб даражасига келтириш лозим.

2018 йилда “Гидропроект” АЖ фаолиятини такомиллаштириш, ходимлар учун иш шароитларини яхшилаш, бино ва иншоотларни тўлиқ таъмирлаш, лабораторияларни шакллантириш, жиҳозлаш, кадрлар потенциалини юксалтириш, кадрлар таркибини мамлакатимиз ва халқаро миқёсда ном қозона оладиган истеъдодли мутахассислар билан тўлдириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, унинг таркибида хориж илмий муассасалари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот маркази фаолиятини йўлга қўйиш бўйича долзарб ва ўта муҳим вазифалар турганлиги алоҳида қайд этилди.

 Мажлисда кун тартибини муҳокама қилиш давомида жамиятнинг ўринбосарлари ва тизим корхоналари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

     Йўл қўйилган хатолар ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда тизимдаги корхоналар тармоқларини янада жадал ривожлантириш бўйича ўз зиммасига юклатилган вазифаларни самарали ижросини таъминлашда раҳбарлар шахсан жавобгар эканликлари ҳақида огоҳлантирилдилар. 
      Ўтказилган мажлис якунлари бўйича Жамият бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов томонидан  барча тизим корхоналари раҳбарлари олдига қуйидаги аниқ устувор вазифалар берилиб, қатъий назорат қўйилди.

Мажлис якунлари бўйича бошқарув раисининг қарори қабул қилиниб, 2018 йилда гидроэнергетикани ривожлантириш дастурининг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари бўйича амалий чора-тадбирлар белгиланди.