Талигулян ГЭС-5Б: техник назорат ишлари

2020-02-14 14:33:33

Самарқанд вилоятини электр энергия билан таъминловчи, юқори салоҳиятга эга бўлган “Самарқанд ГЭСлари каскади” унитар корхонаси таркибида жойлашган навбатдаги гидротехник иншоот Талигулян ГЭС-5Б ҳисобланади. Ушбу ГЭС ҳам вилоят ҳудудидан оқиб ўтувчи Дарғом каналида қурилган.

Талигулян ГЭС-5Б да “Уралгидромаш-Уралэлектроаппарат” корхонасининг ҳар бирининг қуввати 4,4 МВт бўлган иккита гидроагрегат ўрнатилган. Жами қуввати 8,8 МВт га тенг ҳисобланади.

Бугунги кунда ГЭС нинг 2-гидроагрегати мукаммал таъмирдан чиқарилмоқда. Шунингдек, гидротехник жиҳозларни созлаш, электр ускуналарни таъмирлаш ва техник кўрикдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Ахборот хизмати