Хишрав ГЭС (ГЭС-2Б): техник назорат ишлари

2020-02-14 14:05:21

“Самарқанд ГЭСлари каскади” унитар корхонаси таркибидаги Хишрав ГЭС (ГЭС-2Б) Самарқанд шаҳрида бунёд этилган бўлиб, каскаднинг бошқа гидроэлектростанциялари сингари вилоят ҳудудидан оқиб ўтувчи Дарғом каналида қурилган. ГЭСнинг умумий қуввати 21,9 МВт га тенг.

Ҳозирги кунда Хишрав ГЭСда техник жиҳозларни назоратдан ўтказиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Хусусан, ГЭС ишчи-ходимлари жамоаси томонидан “Фидер 6кв” схемадан ажратилди, 3-гидроагрегат назоратдан ўтказилиб, ишга туширилди.

ГЭСда мавжуд бўлган 3 та гидроагрегатларни соз ҳолатда ишлаши жараёни устидан доимий кузатув амалга оширилмоқда.

Ахборот хизмати