Чорбоғ ГЭС да режа асосидаги амалий ишлар олиб борилмоқда

2020-02-14 10:22:51

Ўзбекистонда гидроэнергетика соҳасида Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган ГЭСларнинг салмоқли ўрни бор.

Бу борада, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳудудида жойлашган “Ўрта Чирчиқ ГЭСлар каскади” унитар корхонасини алоҳида таъкидлаш лозим. Унитар корхона тизимида 3 та йирик гидроэлектростанция фаолият кўрсатади. Ушбу ГЭСлар Ўзбекистон энергетика тизими ва Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманини электр энергия билан таъминлайди. Корхонанинг умумий ўрнатилган қуввати 951 МВт.

Таъкидлаш жоизки, каскад таркибидаги энг йирик ГЭС – бу Чорбоғ ГЭС-6 ҳисобланади. ГЭСнинг ўрнатилган қуввати – 666 МВт га тенг.

Чорбоғ ГЭС Тошкент шаҳридан 80 км узоқликдаги Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Хўжакент қишлоғи ҳудудидаги Чирчиқ дарёси ҳавзасида бунёд этилган.

Чорбоғ ГЭС ишчи-ходимлари томонидан 2020 йилда асосий ва ёрдамчи ускуналарни таьмирлаш режасига асосан шу кунга қадар қуйидаги таъмирлаш ишлари бажарилди:

– январь ойининг биринчи декадасида 2-гидроагрегатни жорий таъмирлаш ишлари;

– январь ойининг учинчи декадасида 3-гидроагрегатни жорий таъмирлаш ишлари;

– февраль ойининг 1-декадасида 1-гидроагрегатни жорий таъмирлаш ишлари;

– февраль ойининг 2-декадасида 4-гидроагрегатни жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Жорий таъмирлаш ишлари тасдиқланган иш ҳажмларига асосан бажарилди.

Шунингдек, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан 2020 йил 27 январда тасдиқланган “2020 йил сел-тошқин даврида электр энергияси ишлаб чиқарадиган корхоналарнинг ишончли ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 17-сонли буйруғига асосан, “Ўрта Чирчиқ ГЭСлар каскади” унитар корхонасида 2020 йил 28 январда 28-сонли буйруқ ҳамда чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Ушбу буйруққа мувофиқ, сел-тошқин пайтида Ўрта Чирчиқ ГЭСлар каскади ишчи-ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш, гидротехник иншоотлар ва ускуналарнинг авариясиз ишлашини таъминлаш мақсадида ўрнатилган муддатларда белгиланган чора-тадбирлар бажариб келинмоқда.

Ахборот хизмати