“ЎҚУВЭНЕРГОҚУРИЛИШ” НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ЎҚУВ ЖАРАЁНИ БОШЛАНДИ

2019-11-07 14:18:53

Маълумки, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тизимидаги соҳа ишчи-ходимларининг илмий-амалий билимини юксалтириш, хусусан, муҳандис-техник ходимларнинг малакасини ошириш ишларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Бу борада, замон талаблари асосида таъмирланган, илғор таълим технологиялари билан жиҳозланган бинода фаолият олиб бораётган “Ўқувэнергоқурилиш” нодавлат таълим муассасасининг муносиб ҳиссасини таъкидлаш зарур.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ тасарруфидаги “Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш” йўналишида “Ўқувэнергоқурилиш” нодавлат таълим муассасасида тизимда фаолият юритувчи ГЭС ва корхоналарда меҳнат қилаётган жами 57 нафар тингловчилар учун (тест-режим асосидаги) ўқув жараёнлари бошланди.

Ўқув жараёнлари уч йўналишда, жумладан, “Гидротурбина қурилмаларини таъмирловчи чилангар” (13 нафар тингловчи), “Кўприксимон ва козловой кран машинисти” (34 нафар тингловчи) ҳамда “Пайвандчи” (10 нафар тингловчи) мутахассисликлари доирасида олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ўқув жараёнлари таълимнинг давлат стандартларига мувофиқ, ўқув режа ва дастурлар, техник воситалар, янги педагогик ва замонавий ахборот технологиялари ҳамда халқаро тажрибалардан фойдаланган ҳолда назарий ва амалий билим кўникмаларини янгилаш ва ошириш, касблар бўйича қайта тайёрлаш ва малакаси ошириш доирасида ўтказилмоқда.

Ахборот хизмати