ГИДРОЭЛЕКТРОСТАНЦИЯЛАРНИ БОШҚАРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО СЕМИНАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

2019-10-31 10:22:45

2019 йил 29 октябрь куни Гидроэлектростанцияларни бошқариш ва ривожлантириш бўйича халқаро семинар иштирокчилари Хитой Халқ Республикасининг Лаошикань ГЭС фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Аньцзи шаҳрига ташриф буюрдилар.

Маълумот учун, Лаошикань ГЭС – 2 та агрегатдан иборат бўлиб, модернизациядан сўнг ўрнатилган умумий қуввати 3,5 МВт ни ташкил этади. 1-агрегат горизонтал кўринишда бўлиб, умумий қуввати 1 МВт, 2-агрегат вертикал кўринишда ўрнатилган бўлиб, умумий қуввати 2,5 МВт электр энергиясини ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Лаошикань ГЭС қурилиши 1966 йилда бошланган. 1968 йилда ГЭСнинг биринчи агрегати, 1986 йилда иккинчи агрегат ишга туширилган.

Ушбу ГЭСнинг умумий сув сиғими 115 млн. м3 ни ташкил этади. Сув омборининг умумий майдони 258 минг км2 дан иборат. Тўғон баландлиги 36,9 метрни ташкил этади.

Таъкидлаш жоизки, Лаошикань ГЭС мавсумий режимда фаолият юритади. ГЭС технологик жиҳатдан замонавий стандартлар асосида жиҳозланган. Ишчи-ходимлар учун хавфсизлик қоидалари батафсил ёритилган зарурий йўриқномалар баннер, плакат кўринишида эксплуатацион ҳудудларда жойлаштирилган.

Ахборот хизмати,

Хитой Халқ Республикаси, Аньцзи шаҳри