ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАР ИЖРОСИ (“КАМОЛОТ” ГЭСИ МИСОЛИДА)

2019-10-05 08:53:10

Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳалар каби гидроэнергетика соҳасида ҳам янгиланишлар, янги ГЭС қурилишлари ва мавжуд ГЭСларни модернизация қилиш борасидаги ишлар изчиллик билан олиб борилмоқда. Соҳада олиб борилаётган бунёдкорлик замирида биргина мақсад, аҳолини арзон ва экологик тоза электр энергияси билан таъминлашдан иборат.

Жамият томонидан ўтган вақт давомида самарали ишлар амалга оширилди. Янги ГЭСлар қуриб фойдаланишга топширилиб, мавжуд ГЭСларда модернизация ишлари давом эттирилмоқда. Хусусан, “Чирчиқ-Бўзсув трактида “Камолот” ГЭСи қурилиши натижасида Тошкент вилояти аҳолиси ва саноат корхоналари янги қувватларга эга бўлади.

“Чирчиқ-Бўзсув трактида “Камолот” ГЭСи лойиҳавий қуввати 8,16 МВт ни ва йиллик ўртача электр энергия ишлаб чиқариш қуввати 41,87 млн.кВт.с.га тенг. Лойиҳанинг умумий қиймати 22,59 млн. АҚШ долларга тенг бўлиб, маблағнинг 13,06 мл.АҚШ долларга тенг қисми Хитой Халқ Республикаси “Эксимбанк”ининг маблағларидир. Қурилиш ишлари 2018 йилда бошланган бўлиб, “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ томонидан олиб борилмоқда.
2020 йилнинг1-чорагида ГЭСни ишга туширилиши режалаштирилган.

Ҳозирги кунда “Чирчиқ-Бўзсув трактида “Камолот” ГЭС қурилиши” бўйича 8 577,2 млн.сўм миқдорида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиб 9-ойликдаги 17 146,2 млн.сўм режа кўрсаткичи 50 фоизга, йиллик 29 683,6 млн.сўм миқдордаги қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши кутилмоқда.

Ахборот хизмати