Мустақиллик байрами

2019-08-30 19:22:34

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан жорий йил 30 август куни “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.

Унда Акциядорлик жамияти раҳбарияти, ишчилар, меҳнат фахрийлари, тизим корхоналари ва ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари, хорижий инвесторлар иштирок этдилар.

Барчангизга маълумки, сўнгги уч йил давомида мамлакатимиз кенг кўламли ислоҳотлар ва кўзни қувонтирадиган ўзгаришлар майдонига айланди. Ана шундай ислоҳотлар меваси бўлмиш “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти ҳам ўзининг икки йилдан ошиқроқ вақт мобайнидаги фаолияти давомида қатор ютуқларга эришди. Тизим корхоналарида катта ҳажмдаги капитал таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди, 22 та объектда қурилиш ва модернизация ишлари жадал олиб борилмоқда. Шунингдек, тизимда меҳнат қилаётган ходимларнинг меҳнат шароитлари яхшиланди, иш ҳақлари ўртача 2,5 бараварга оширилди ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш йўлга қўйилди.

Байрам тантаналари давомида тизим корхоналарида ўтказилган бир қатор кўрик танловлар ғолиблари Жамиятнинг қиматбаҳо эсдалик совғалари, дипломлар ва пул мукофатлари билан тақдирландилар. Хусусан, 2019 йил 24 август куни “Ўзбекгидроэнерго” АЖ шахмат кубоги учун мусобақанинг якуний босқичи ғолиблари аниқланган эди. 1-ўринни Улуғбек Турсунов (“Гидропроект” АЖ Гидротехника бўлими бошлиғи), 2-ўринни Жалолиддин Донамуродов (“Тўполанг” УК станцияси цех бошлиғи) ва 3-ўринни Ифтихор Абдурахимов (“To’palang HPD Holding” МЧЖ Ходимлар бўлими бошлиғи) эгаллади.

Байрамда ушбу мусобақа ғолибларига “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан пул мукофотлари, фахрий ёрлиқ ва  эсдалик совғалари топширилди.

Хусусан, ғолиблар 1-ўрин учун 5 000 000, 2-ўрин учун 3 000 000, 3-ўрин учун 1 000 000 сўм пул мукофоти билан тақдирландилар.

Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан жамият корхоналари ва тизим ташкилотлари ўртасида ўтказилган “Энг обод корхона” кўрик танлови ғолиблари тақдирланди. Булар:

I - даражали диплом ғолиби “Чирчиқ ГЭСлар каскади” УК;

II - даражали диплом ғолиби “Ўрта Чирчиқ ГЭСлар каскади” УК;

III - даражали диплом ғолиби “Ҳисорак ГЭС” УКдир.

Бу кўрик танловнинг ҳам ҳар бир ўрни учун жамият томонидан пул мукофотлари қўйилган эди. 1-ўрин учун 20 000 000 сўм, 2-ўрин учун 15 000 000 сўм, 3- ўрин учун эса, 10 000 000 сўм пул мукофотлари корхонларга тантанали топширилди.

“Энг намунали ҳодим” кўрик танлови тизим корхоналарда босқичма-босқич ўтказилиб, якуний босқичда энг юқори кўрсатгичларга эга ҳодимлар комиссия томонидан сараланиб олинди. Шу ўринда мазкур кўрик танлов ғолиблари учун I-даражали диплом ғолибига 10 000 000 сўм, II-даражали диплом совриндори  учун 7 000 000 сўм, III-даражали диплом совриндори учун 5 000 000 сўм пул мукофоти ажратилган. Ғолиблар қуйидагича аниқланди:

I-даражали диплом ғолиби -  “Энергетиклар сиҳатгохи” МЧЖ шифокор-кардиологи Фатхуллаева Гулнора Хикматовна;

II- даражали диплом совриндори -  “Фарход ГЭС” УК Электромашиналар цехи алоқа устаси Суюнчева Резеда Илгизаровна;

III-даражали диплом совриндори - “Сувсаноатмаш” АЖ Корпаратив муносабатлар бўйича координатори Хайдаров Рашид Хасанович.

Қувонарлиси яна шундаки, мустақиллик байрамининг 28 йиллиги муносабати билан бир қатор сафдошларимиз Давлатимиз раҳбарининг фармони билан мукофотландилар. Булар:

          “To’palang HPD Building” унитар корхонаси директори Асадов Файзулло Бўрикулович “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан;

          “To’palang HPD Platinum” МЧЖ “БелАЗ” ҳайдовчиси Ибрагимов Муродали Ниёзович “Меҳнат шуҳрати” ордени билан;

          “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг “2-сон қурилиш дирекцияси” МЧЖ директори Тўраев Ниёз Абдусаматович “Меҳнат шуҳрати” ордени билан;

          “Гидропроект” АЖ директорининг инновацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари Пак Савелий Чен-Зонович “Дўстлик” ордени билан;

          “To’palang HPD Platinum” МЧЖ директори Фаттоев Нурали Муродуллоевич “Дўстлик” ордени билан ;

          “To’palang HPD Platinum” МЧЖ электрпайвандчиси Талибаев Махаматжон Абдуллаевич “Шухрат” медали билан.

          Улар билан фаҳрланамиз.

Акциядорлик жамияти тизимида байрам тадбирлари давом этмоқда.