Часто задаваемые вопросы

Гидроэнергетика соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда. Кадрлар тайёрлаш борасида қайси институтлар билан ҳамкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Гидроэнергетика соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда. Кадрлар тайёрлаш борасида қайси институтлар билан ҳамкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Тизим учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ҳам катта ишлар олиб борилди. Хусусан, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш бўйича Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ), Тошкент давлат техника университети (ТДТУ) ҳамда Тошкент архитектура қурилиш институти каби республикамиз олий ўқув юртлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Шунингдек, жамият тизими учун малакалаи кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича чет давлатлар билан ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилган. Жумладан, ТИҚХММИнинг 2017 йил битирувчиларидан 5 нафари танлаб олиниб, истиқболда жамият корхоналарида ишлаш учун  Россия Федерациясининг Буюк Пётр номидаги Санкт-Петербург политехника университетига магистратура босқичида мақсадли таҳсил олиш учун юборилди.
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ маблағлари ҳисобидан ТИҚХММИ профессор-ўқитувчиларидан 8 нафари, тизимдаги ГЭСлар муҳандис-техник ходимларидан 7 нафари, жами 15 нафар ходим Россия Федерациясининг “РусГидро” оммавий акциядорлик жамияти таянч корхоналари, Москва энергетика институти, Москва архитектура-қурилиш университети ҳамда Саяно-Шушенск гидроэнергетика мажмуаси негизида  12 кунлик  малака оширди.
Хитой Халқ Республикасида 3 та йўналиш бўйича жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида ташкил этилган 20 кунлик ўқув-семинарларга жамият тизимидаги корхоналар ходимларидан 30 нафари малака оширди.